Шаҳар жамияти аралашуви билан тиббиёт муассасасини қийнаб турган муаммо ўрнида бартараф этилди
Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти шаҳардаги тиббиёт муассасалари билан яқиндан ҳамкорлик ва ижтимоий шериклик муносабатларини йўлга қўйган. Шу сабабли ҳам ҳудуддаги тиббиёт муассасалари мазкур ташкилотга жамиятимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг турли масалалари бўйича, юридик шахс сифатидаги ўз мурожаатларини ҳам йўллаб турадилар. Яқинда худди шундай мурожаатлардан бири ўрганилди.
Фарғона вилоят 2-сон туманлараро Фтизиатрия диспансери номидан келиб тушган мазкур мурожаатда тиббиёт муассасасининг чиқиндиларни вақтинча сақлаш нуқтасида тўпланиб қолган чиқиндиларни олиб кетилишида муаммо бўлаётганлиги, натижада ёзнинг иссиқ кунларида бу ердан ёқимсиз ҳид таралиб, нафақат шифохонадаги бемор ва тиббиёт ходимлари, балки унга ёндош бўлган хонадонлар аҳолисига ҳам ноқулайлик туғдираётганлиги, бу эса турли касалликларни тарқалишига ҳам сабаб бўлиши мумкинлиги баён қилинади ва муаммони бартараф этилишида амалий ёрдам кўрсатилиши сўралади.
Шаҳар жамияти масъуллари мурожаатни жойига чиқиб ўрганиш мақсадида бу ерга ташриф буюрганларида, ҳақиқатан ҳам чиқиндиларни тўпланиб қолганлиги, уларни тиббиёт муассасасига шартнома асосида хизмат кўрсатувчи ташкилот – “Марғилон Обод Тозалов Сервис” МЧЖ томонидан бир неча кундан буён олиб кетилмаганлиги кузатилди. Шу ерни ўзида хизмат кўрсатувчи ташкилот масъулларига телефон орқали боғланилиб, уларга билан юзага келган ҳолат, ушбу ҳолатда шартнома шартларини ўз вақтида бажармаслиги натижасида хизмат кўрсатувчи ташкилотга нисбатан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар юзасидан тушунтиришлар берилиши билан шу кунни ўзида чиқиндиларни олиб кетилиб, мурожаатни тез муддатларда ижобий ҳал этилишига эришилди.
Муҳаммадазиз Исақов,
Марғилон шаҳар жамияти мутахассиси.
Post Comment