Йўл кира ҳақини ўзбошимчалик билан ошириб олиниши ҳолати бартараф қилинди

Йўл кира ҳақини ўзбошимчалик билан ошириб олиниши ҳолати бартараф қилинди

Бешариқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида шу туманда истиқомат қилувчи С.Х.нинг Бош прокуратура ишонч телефонига қилган мурожаати масаланинг тегишлилиги бўйича ўрганилди.

Мурожаатда тумандаги “Бешариқ-Товул” йўналишида йўловчи ташиш фаолиятини амалга ошираётган “Хайибоев Бекзод келажаги” МЧЖга қарашли Дамас русумли автотранспортлар ҳайдовчилари томонидан йўл кира ҳақлари асоссиз равишда 3000 сўмдан 4000 сўмга ошириб олинганлигига эътироз билдирилади.

Ўрганиш ишлари давомида истеъмолчининг эътирозлари ўринли эканлиги, шунинг билан биргаликда йўловчи ташиш транспортлари салонларида йўл кира ҳақлари тўғрисида йўловчиларга ўз вақтида зарур маълумотларни (йўл кира ҳақи ва б.) танишиш учун қулай жойларга қўйилмаганлиги, ҳайдовчилар томонидан ўзбошимчалик билан йўл кира ҳақларини 3000 сўмдан 4000 сўмга ошириб олинганлиги, ташув фаолиятини амалга оширувчи корхона томонидан ушбу ҳаракат (ҳаракатсизлик)ларга йўл қўйиб берилиши эса “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 6 ва 9-моддалари билан ўзларига юклатилган мажбуриятларни бажармай келаётганлиги, қонуннинг 21-моддасида кўрсатилган қонунбузилиши ҳолатларини келиб чиқишига шароит яратиб бераётганлиги маълум бўлди.

Туман жамияти йўловчи ташиш фаолиятини амалга ошираётган корхонага қонунчилик талабалри бузилишини бартараф этилиши юзасидан хат киритди. Корхонадан эса, кўрсатилган қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этилганлиги, бу борада ҳайдовчилар иштирокида йиғилиш ўтказилиб, уларга қатъий огоҳлантиришлар берилганлиги, йўл кира ҳақларини 3000 сўмдан оширмаган ҳолда йўловчи ташиш фаолиятини назоратга олинганлиги ҳақида расмий жавоб хати олинди.

Бахтиёр Жўраев,
туман жамияти мутахассиси

(иллюстратив фото)

Post Comment