Беш ой давомида фойдаланишда бўлган телевизорда нуқсон чиққач у бошқасига алмаштирилди

Беш ой давомида фойдаланишда бўлган телевизорда нуқсон чиққач у бошқасига алмаштирилди

Қўқон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига шаҳарнинг Ўрикзор кўчасида яшовчи Г.У. мурожаат қилиб, харид қилинган телевизорнинг нуқсонли чиққанлиги ва уни мақбул сифатдагисига алмаштиришда амалий ёрдам сўраганди.

Истеъмолчининг маълум қилишича, у шаҳардаги савдо комплексларининг бирида фаолиятини амалга ошираётган тадбиркор Ғ. А. дан “Артел” маркаси TV LED UA32H3200 моделли телевизорни 2022 йилнинг 27 декабр кунида 3 млн 780 минг сўмга харид қилганидан сўнг, ундан кафолат муддати давомида фойдаланиши чоғида нуқсон юзага келган. Муаммони ўз кучи билан ҳал қила олмаганлиги сабабли, бу борадаги қонуний ҳуқуқларидан фойдаланиб, нуқсонли твоарни мақбул сифатдагисига алмаштирилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраган.

Албатта, амалдаги қонунчилик харид қилинган узоқ муддат фойдаланиладиган товарда кафолат муддати ичида нуқсонлар юзага келса ва мазкур нуқсонлар истеъмолчининг айби билан вужудга келмаган бўлса, истеъмолчига уни харид қилинган жойдаги сотувчидан мақбул сифатдагисига алмаштириб
олиш ҳуқуқини беради. Шундан келиб чиққан ҳолда, шаҳар жамияти мутахассислари сотувчи билан учрашиб, унга амалдаги қонунчилик талабларини ва мазкур талабларни бажармаслик келтириб чиқарувчи ҳуқуқий оқибатларни тушунтирдилар. Сотувчи эса ўз навбатида қонун талаблари ижросини таъминлаб, истеъмолчининг нуқсонли телевизорини худди шу маркадаги мақбул сифатдагисига алмаштириб берди.

Муҳаммаджон Ўлмасов,
шаҳар жамияти бош мутахассиси.

(иллюстратив фото)

Post Comment