Тўйга тўёна ҳозирланмоқда

Тўйга тўёна ҳозирланмоқда

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси раисининг Фарғона туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига “Истеъмолчи кутубхонаси”ни қуриш учун ер майдони ажратиб бериш тўғрисидаги 2019 йил 1 мартдаги 02-158-сонли сўров хатига асосан Фарғона туман ҳокимининг 2019 йил 7 мартдаги 1068-сонли қарори билан туман жамиятига “Истеъмолчи кутубхонаси”ни қуриш учун 200 квадрат метр ер майдони ажратиб берилди.

Жорий йилнинг май ойида туманимизга ташриф буюрган Федерация раиси Жаҳонгир Саримсоқов туман ҳокимимиз И.Носиров иштирокида “Истеъмолчи кутубхонаси”га тамал тошини қўйиб берган эдилар.

Бугунги кунда кутубхона қурилиши ишлари жадал суратлар билан давом этмоқда. Истеъмолчи кутубхонасини қуриш учун ажратилган ер майдони туман марказида, Водил маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Марғилон кўчасида жойлашган.

Қурилаётган кутубхонанинг биринчи қавати икки хонадан иборат бўлиб, битта хонаси кутубхона, иккинчи хонаси канцелярия моллари билан савдо қилувчи дўкон бўлади, шу ерни ўзида компьютер хизматлари ҳам кўрсатилади.

Бинонинг иккинчи қавати саҳни 84 м2 ни ташкил қилиб, жами 4 та хонадан иборат бўлади ва бу ерда туман жамиятнинг маъмурий идораси жойлашади.

Бино қурилишини мамлакатимиз мустақиллигининг 28 йиллиги тантаналарига тўёна сифатида фойдаланишга топширилади.

Шукурали Ибрагимов

Фарғона туман ИҲҲҚ жамияти раиси

(расмда Фарғона туманидаги “Истеъмолчи кутубхонаси” тамал тоши қўйиш маросими)

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin