Бир ҳафтаям ишламаган электропечнинг пули қайтарилди

Бир ҳафтаям ишламаган электропечнинг пули қайтарилди

Қувасой шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида шаҳарнинг Мустақиллик кўчасида яшовчи М.А.нинг харид қилинган товарда нуқсон чиққанлиги ва уни сотувчига қайтаришда муаммога дуч келаётганлиги ҳолати юзасидан қилган мурожаати ўрганилди.

Истеъмолчи мурожаатида нуқсонли чиққан товар – электропечни Фарғона шаҳридаги бозордан 1 200 000 сўмга харид қилганлигини, электропеч бир ҳафта ишламасдан бузилиб қолганлигини, сотувчига бу ҳақдаги ўз эътирозлари билдирган ҳолда учрашиб, товарни алмаштириш ёки пулини қайтариш талабига эса рад жавоби олганлигини маълум қилади.

Шаҳар жамияти мутахассислари мурожаатни ўрганиш асносида сотувчи билан учрашиб, унга амалдаги қонунчилик талаблари, шунингдек истеъмолчининг қонуний талабларини асоссиз рад этиш натижасида келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар юзасидан тушунтиришлар берганларидан сўнг, сотувчи нуқсонли товарни қайтариб олиб, истеъмолчининг пулини қайтаришни афзал кўрди.

Фарходжон Хайдаров,
шаҳар жамияти раиси.

Post Comment