Федерациянинг Бешариқ туман жамияти грант танлови ғолиби бўлди

Федерациянинг Бешариқ туман жамияти грант танлови ғолиби бўлди

Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фонди Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан “Жамиятнинг ижтимоий-маънавий салоҳиятини янада юксалтиришда жамоат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш” мавзусида жорий йилнинг август ойи якунида Давлат гранти учун 2–3 танловини эълон қилган эди.

Вилоятдаги нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан 2023 йилнинг 30 август кунидан 2 октябрь кунига қадар давом этган, ижтимоий-иқтисодий масалаларни ўз ичига олган 8 та йўналиш бўйича ўтказилган танловга жами 33 та грант лойиҳалар топширилди. Булардан 5 та лойиҳа оммавий ахборот воситаларидан, 25 та лойиҳа ННТ вакилларидан ва 3 та лойиҳа эса маҳалла фуқаролар йиғинларидан келиб тушди. Мазкур лойиҳалар Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши ҳузуридаги Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси аъзолари томонидан атрофлича кўриб чиқилди. Унинг натижаларига кўра, вилоят Жамоат фонди томонидан жами 7 та давлат грант лойиҳаси учун 349 300 000 сўм маблағ ажратиладиган бўлди.

Комиссия аъзолари томонидан кўриб чиқилиб, ғолиб деб топилган лойиҳалар ичида Бешариқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятининг “Соғлигинг ўз қўлингда” номли лойиҳаси ҳам бўлиб, 50 млн сўмлик мазкур лойиҳа Жамоат фонди томонидан молиялаштирилиши бўйича қарор қабул қилинганлигидан барчамиз хурсандмиз.

Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати

Post Comment