Қайта ҳисоб-китоб ишлари истеъмолчиларнинг ҳақдорлигини кўрсатди
Ёзёвон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида туманнинг “Хонобод” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи М.Д. ва Х.Ш.ларнинг истеъмол қилинган ичимлик суви тўловларида юзага келаётган асоссиз қарздорликлар масаласига ойдинлик киритилиб берилишини сўраб қилган ёзма мурожаатлари ўрганилди.
Мурожаатлар асосида “Фарғона сув таъминоти” МЧЖнинг Ёзёвон туман филиали мутахассисларини жалб қилган ҳолда ўрганишлар ўтказилганда, М.Д.нинг хонадонига 2021 йилнинг октябр ойида ичимлик сувини ҳисоблаш ускунаси ўрнатилиб, алоҳида ҳисоб рақами юритилганлиги, лекин истеъмолчининг ҳисоблагични ўрнатиш жараёнида 107 куб метр ичимлик суви учун ҳамда кейинчалик 25 метр куб ичимлик суви учун амалга оширган тўловлари тизимдаги мижозларнинг “WG GRAFT” электрон базасида акс эттирилмаганлиги маълум бўлди. Худди шундай ҳолат истеъмолчи Х.Ш.нинг корхонадаги шахсий ҳисоб рақами билан ҳам юзага келган.
Олиб борилган қайта ҳисоб-китоб ҳамда ўрганиш ишлари якуни билан истеъмолчи М.Д.нинг ичимлик суви учун тўловлардан 171 000 сўм, Х.Ш.нинг эса 65 450 сўмга ҳақдорликлари маълум бўлди. Олиб борилган ишлар натижалари юзасидан мурожаат эгаларига расмий жавоб хатлари юборилди.
Шавкатжон Саидов,
туман жамияти бош мутахассиси.
Post Comment