Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтининг янги талабалар турар жойига пресс-тур уюштирилди

Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтининг янги талабалар турар жойига пресс-тур уюштирилди

Юртимиздаги барча олийгоҳларда бўлгани каби Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти раҳбарияти олдида турган вазифалардан бири ҳам бу, албатта, талабаларни етарли шароит ва қулайликларга эга бўлган, замонавий турар жойлар билан таъминлаш масаласидир. Яқинда институт саъй-ҳаракатлари билан 344 ўринга эга бўлган ана шундай турар жойлардан яна бири фойдаланишга топширилган ва институт тасарруфидаги талабалар турар жойлари сони 3 тага етказилганди.

Бугун оммавий ахборот воситалари ҳамда жамоатчилик вакиллари учун институт томонидан фойдаланишга топширилган мазкур талабалар турар жойига пресс-тур уюштирилди. Пресс-тур давомида тадбир иштирокчилари кўп қаватли бинонинг талабалар учун мўлжалланган ётоқхоналари, ошхоналар, гигиена, кир ювиш, тиббиёт хоналари, дарс тайёрлаш учун яратилган шароитлар, кутубхона фаолияти билан яқиндан таништирилди. Шунингдек, тадбир иштирокчилари бинонинг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги, талабаларнинг фаол дам олишлари учун спортнинг айрим турлари билан шуғулланиш яратилган шароитлар билан ҳам танишиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.

Тадбир доирасида иштирокчилар ва институт мутасаддилари ўртасида талабалар учун яратилган шароитларни янада яхшилаш, бунинг ортидан уларга берилаётган таълим сифатини янада ошириш масалаларида ўзаро мулоқот тарзида фикр ва мулоҳазалар ҳам алмашилди.

Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати

(фотолар: Институт матбуот хизмати)

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin