Қайта ҳисоб-китоблар истеъмолчининг ҳақдорлигини кўрсатди
Фарғона туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида “Миндонобод” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Т.У.нинг истеъмол қилинган тадбиий газ тўловларидаги асоссиз қарздорликдан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганилди.
Истеъмолчи мурожаатида унинг 2023 йилда истеъмол қилинган табиий газ учун тўловлари 1 050 000 сўм бўлгани, хонадондаги ҳисоблагич кўрсаткичлари бўйича 713 метр куб табиий газ истеъмол қилгани ва ўзининг ҳисоб-китобларига кўра ҳақдор бўлсада, туман газ идораси унинг катта миқдорда қарздорлиги борлигини даъво қилаётганини, масалага ўз кучи билан ойдинлик кирита олмагани сабабли ушбу муаммога ечим топилишида унга амалий ёрдам кўрсатилишини сўраган.
Туман жамияти томонидан мурожаатда келтирилган важларга дастлабки аниқликларни киритгач, бу борада туман газ идорасига белгиланган тартибда сўров киритилди. Мазкур идорадан олинган расмий жавоб хатида эса, истеъмолчининг газ таъминотига тааллуқли ҳужжатлари ва тўлов патталари ўрганиб чиқилгани, ўтказилган қайта ҳисоб-китоблар натижаси хонадоннинг табиий газ тўловларидан 777 920 сўм ҳақдорлиги мавжудлигини кўрсатгани маълум қилинди. Шунингдек, жавоб хатида истеъмолчи хонадонига ўрнатиш учун унга янги, замонавий русумдаги ASKUG газ ҳисоблагич берилгани ва ушбу газ ҳисоблагични ўрнатиш жараёнида юзага келган нореал қарздорлик суммаси қайта хатлов жараёнига берилиши ҳам маълум қилинган.
Фарход Расулжонов,
туман жамияти бош мутахассиси.
Post Comment