Тизим ташкилотларининг айрим кўрсаткичлари (инфографика)
Ҳудудий бирлашма ва туман (шаҳар) жамиятлари томонидан истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликни тарғиботини олиб бориш мақсадида 2023 йил давомида 1371 та ёзма (босма ва электрон ОАВларда чиқишлар) ва оғзаки (семинарлар ва давра суҳбатлари) тадбирлар ўтказилган бўлиб, шуларнинг 61,9 % ёзма тарғибот тадбирларига тўғри келган. Шуларнинг 113 таси телевидение ва радио орқали чиқишларга тўғри келган.
Тизим ташкилотларига 840 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларни ўрганиш натижаларига кўра 2 млрд 077 млн 914 минг 962 сўм маблағларни истеъмолчиларнинг фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилишга эришилган. Маблағларнинг 71 млн 880 минг сўми Ҳукумат идораларидан келган, 202 млн 258 минг 387 сўми Федерациядан юборилган, 1 млрд 803 млн 776 минг 575 сўми эса тизим ташкилотларига тўғридан-тўғри келиб тушган мурожаатларни ўрганиш натижаларига кўра ҳал қилинган. Ҳал қилинган сумманинг 2022 йил кўрсаткичларига нисбатан ўсиш кўрсаткичи 204 % ни ташкил қилади.
Савдо, хизмат кўрсатиш (сервис), коммунал хўжалик (ширкатлар) соҳасига оид мурожаатлар сони ўсган.
Post Comment