Ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди

Ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди

Бағдод тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари тумандаги 47-давлат мактабгача таълим ташкилотида ҳуқуқий тарғибот тадбирини ўтказдилар.

Тадбир аввалида ташкилот директори Гулчеҳра Асронқулова мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, ушбу жараёнда жамоатчилик назоратининг тутган ўрни ва аҳамияти тўғрисида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Туман жамияти мутахассиси Дилором Мирзаева Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни мазмун-моҳияти ҳақида гапирар экан, ташкилотларда Федерациянинг таянч гуруҳлари (бошланғич ташкилотлари) фаолият олиб боришининг ижобий томонлари, мазкур таянч гуруҳларининг вазифалари тўғрисида атрофлича маълумотлар бериб ўтиб, Федерация ҳудудий ташкилотларининг вазифалари, уларнинг Федерация бошланғич ташкилотлари бўлган таянч гуруҳлари билан ҳамкорлигининг ўзига хос томонлари ҳақида тадбир иштирокчиларига батафсил тушунтиришлар бериб ўтди.

Тадбир якунларига кўра ташкилот ҳамда туман жамияти ўртасида ижтимоий шериклик ва ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкалашга келишиб олинди.

Қаҳрамон Ўринов,
туман жамияти мутахассиси.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin