Хонадон суюлтирилган газ баллони билан таъминланди

Хонадон суюлтирилган газ баллони билан таъминланди

Тошлоқ туман “Ахшак” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи В. У. маиший газ баллони билан таъминланиши масаласи ҳал бўлмаётганлиги ва бу борада амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилганди.

Мурожаат мазмунан ўрганилганда фуқаро истиқомат қилувчи кўча газлаштирилмаганлиги сабабли, ҳақиқатда, суюлтирилган газ баллонига эҳтиёжи мавжудлиги қайд қилинди. Масалани “Ҳудудгаз Фарғона” GTF Тошлоқ туман бўлими мутахассислари билан ҳамкорликда ўрганилиши жараёнида истеъмолчига имтиёзли нархларда 1 дона суюлтирилган газ баллони етказиб берилиб, масала ижобий ҳал этилди.

Шоҳистахон Раҳимова,
туман жамияти мутахассиси.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin