Ҳудуд аҳолисининг ҳуқуқий ва истеъмол маданиятини ошириш йўлида

Ҳудуд аҳолисининг ҳуқуқий ва истеъмол маданиятини ошириш йўлида

Бешариқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан ҳудуд аҳолисининг ҳуқуқий ва истеъмол маданиятини оширишга доир ишларни фаоллаштириш мақсадида туман ҳудудидаги савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида, корхона ва ташкилотларда истеъмолчилар учун зарур бўлган эслатма ва маълумотларни ўз ичига олган кўргазмали плакатлар жойлаштирилмоқда.

 

Плакатларда истеъмолчилик ҳуқуқлари бузилган тақдирда Федерация ва унинг ҳудудий ташкилотларига мурожаат қилиш бўйича зарурий маълумотлар, хусусан сайт, ишонч телефони ва телеграм бот орқали мурожаат қилиш, Федерациянинг вилоятдаги ташкилотлари хизмат телефонларига боғланиш учун маълумотлар кўрсатиб ўтилган.

Хамиджон Ахмедов,
туман жамияти раиси.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin