Жамоатчилик вакиллари жамият ҳаётининг муҳим масалаларидан бири юзасидан яқиндан мулоқот қилдилар

Жамоатчилик вакиллари жамият ҳаётининг муҳим масалаларидан бири юзасидан яқиндан мулоқот қилдилар

Фарғонада Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш маркази томонидан амалга оширилаётган “Ижтимоий ўзгаришлар даврида оммавий ахборот воситаларининг ўрни” лойиҳаси доирасида “Динлараро ва бир дин ичидаги бағрикенглик масалалари” мавзусида икки кунлик Мулоқот бўлиб ўтди. Тадбирда диний конфессиялар, ОАВ ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари иштирок этди.

Мулоқот доирасида иштирокчилар динлараро муносабатларнинг моҳияти ҳамда вазифалари, бу борада юзага келиши мумкин бўлган зиддиятлар, уларни бартараф этиш чоралари тўғрисида ўзаро фикр ва мулоҳазалар билан ўртоқлашилди.

Турли баҳс ва мунозараларга бой тарзда ўтган мазкур тадбирда ҳудудий бирлашма ва туман (шаҳар) жамиятларидан масъул ходимлар ҳам иштирок этдилар.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin