Маърифий тадбир давомида билимлилар рағбатлантирилди

Маърифий тадбир давомида билимлилар рағбатлантирилди

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг туман ва шаҳарлардаги ҳудудий ташкилотларининг асосий фаолият йўналишларидан бири бу, албатта, аҳоли вакилларининг соҳага ҳуқуқий билим савияси ва истеъмол маданиятини оширишга қаратилган маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиб боришдан иборат бўлиб, бундай тадбирлар аҳолининг барча қатламлари, хусусан ёшлар ўртасида тез-тез ва турли кўринишларда ўтказиб борилмоқда. Тошлоқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан 2-сон касб-ҳунар мактаби ўқувчилари ўртасида ўтказилган тадбир ҳам шулардан биридир.

“Сиз ҳуқуқингизни биласизми?” мавзусида ва ўқув семинари тарзида ўтказилган тадбирда ўқувчи ёшларга мамлакатимизнинг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилиги асослари юзасидан атрофлича тушунтиришлар бериб ўтилди. Мазкур тадбир ниҳоясида ўқув машғулоти давомида олинган билимлар юзасидан тест синови ҳам ўтказилганлиги ва энг тўғри жавобларни топган ўқувчиларни эсдалик совғалари билан рағбатлантирилганлиги соҳага оид билимларни мустаҳкамлашга асос бўлиб хизмат қилувчи ҳамда бу борада янги-янги билимлар олишга ундайдиган омиллардан бири бўлди, дейиш мумкин.

Шоҳистахон Раҳимова,
туман жамияти мутахассиси.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin