Истеъмолчининг электр энергияси истеъмоли кўрсаткичларига ойдинлик киритиб берилди

Истеъмолчининг электр энергияси истеъмоли кўрсаткичларига ойдинлик киритиб берилди

Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида “Беғубор” кўчасида яшовчи Й.Қ.нинг электр таъминоти корхонаси томонидан хонадонида истеъмол қилинган электр энергияси истеъмоли учун тўловларни ҳисоблашда нотўғри ҳисоб-китоб юритилаётганлиги борасидаги мурожаати ўрганилди.

Ўрганиш ишлари жараёнида истеъмолчи хонадонига АСКУЭ тизимида ишловчи ҳисоблагич ўрнатилганлиги, электр энергияси учун тўловларни ойма-ой амалга ошириб келиши, мазкур тўловлар бўйича ҳақдорлиги маълум бўлди. Олиб борилган ўрганишлар электр таъминоти корхонаси биллинг дастуридаги реал кўрсаткич истеъмолчининг ўзи томонидан амалга оширилган ҳисоб-китобларда кўрсатилган кўрсаткичдан 161 кВт/соатга фарқ қилишини ҳамда истеъмолчи ўрганиш ўтказилган кун ҳолатига ҳисоблагичнинг 26293 кВт соат кўрсаткичига 419 312 сўм миқдорида ҳақдорликка эгалиги ёки шу суммага олдиндан тўловдалигини кўрсатди.

Ўрганиш ишлари доирасида, истеъмолчига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 июлдаги 294-сонли қарорига асосан “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари”га киритилган 63 (3)-банд мазмун-моҳияти, яъни унга кўра, электр энергиясини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизими доирасида истеъмол қилинадиган электр энергиясидан оқилона фойдаланиш мақсадида электр энергиясининг қуввати ўртача ойлик истеъмол миқдоридан ошиб кетган III гуруҳ истеъмолчиларига: 1 001 дан 5 000 кВт соатгача истеъмол учун белгиланган тарифга нисбатан 2 баробар; 5 001 дан 10 000 кВт соатгача истеъмол учун белгиланган тарифга нисбатан 3 баробар; 10 000 кВт соатдан юқори истеъмол учун белгиланган тарифга нисбатан 4 баробар ўсувчи коэффициент кўлланилиши тўғрисида ҳам тушунтиришлар бериб ўтилди.

Муҳаммадазиз Исақов,
шаҳар жамияти мутахассиси.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin