Фуқарони узоқ муддат қийнаб келган муаммога барҳам берилди
Риштон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида шу туманда истиқомат қилувчи фуқаро Р.Б.нинг харид қилинган кондиционердаги нуқсонлар сотувчи томонидан бартараф этиб берилмаётганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Риштон туман Халқ кабулхонасига қилган мурожаати тегишлилиги бўйича ўрганилди.
Истеъмолчи 2023-йилнинг август ойида “VODIY BRIGHT STAR” савдо дўконидан, товар қийматини бўлиб тўлаш шарти билан, 6 637 800 сўмга “IMMER” русумли кондицонерни харид қилиб олганлигини ва маиший техника буюми тегишли мутахассислар томонидан хонадонига ўрнатилганлигини, бироқ қиш мавсуми кириб келганида ундан хонани иситиш учун фойдаланиганида керакли натижага эриша олмагани, сотувчига бу борада қилган мурожаатларидан эса натижа бўлмаганини айтади. Охир оқибат мазкур масалада ёрдам кўрсатилишини сўраб Халқ қабулхонасига мурожаат қилади.
Мурожаат Халқ қабулхонаси орқали туман жамиятига келиб тушгач, кредит савдо дўкони масъуллари билан учрашилиб, фуқаро мурожаати ва унинг қонунчилик бўйича ҳуқуқлари юзасидан тушинтириш ишлари олиб борилди. Шунингдек, юқоридаги русумли маиший техникаларга сервис хизматларини кўрсатувчи устахона билан боғланиб, ҳолат тушунтирилди. Шундан сўнг хонадонга ташриф буюрган сервис маркази усталари кондиционердаги нуқсонни бартараф этиб бериш баробарида, фуқарога кондиционердан самарали фойдаланиш йўл-йўриқлари ва масофадан бошқариш функциялари бўйича қўшимча тушунтириш ва тавсиялар ҳам бериб ўтдилар.
Хусниддин Латипов,
туман жамияти мутахассиси.
Post Comment