Бешариқ туман жамияти грант лойиҳасини тизимли асосда амалга ошириб бормоқда
Бешариқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан туманда ижтимоий шерикчилик асосида ҳамкор ташкилотлар билан Халқ депутатлари вилоят кенгаши ҳузуридаги Жамоат фонди маблағлари ҳисобидан олинган грант лойиҳасини амалга ошириш, шунингдек истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик тарғиботини олиб бориш ҳамда аҳолининг истеъмол маданиятини ошириш мақсадида белгиланган режа асосида ишлар олиб борилмоқда.
Тумандаги “Янги Қашқар” маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари, 11-оилавий поликлиника, 31 ва 41-давлат мактабгача таълим таълим ташкилотларида ўтказилган тадбирлар шулар жумласидандир. Ўтказилган тадбирларда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи тамойилларини тарғиб қилиш, уларнинг тиббий ва истеъмол маданиятини ошириш, юқумли касалликларга чалиниш ҳолатларини олдини олиш масалалари кенг муҳокама қилиниб, аҳоли вакилларининг бу борадаги фикр ва мулоҳазалари ҳамда таклифлари тингланди.
Тадбирлар давомида иштирокчиларга мавзуга оид буклетлар, плакатлар, зарур ахборот эслатмалар ва бошқа шу каби тарқатма материаллари ҳам тарқатилди.
Хамиджон Ахмедов,
туман жамияти раиси.
Post Comment