Ҳисобот даврида амалга оширилган юзасидан қисқача ахборот
Ҳудудий бирлашма тизимидаги ташкилотлар томонидан 2024 йилнинг 1-чораги давомида истеъмолчиларнинг ҳуқуқий билим савиясини ва истеъмол маданиятини ошириш йўналишида 150 та маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилган. Шуларнинг 77 таси ўқув семинарлари, 73 таси эса давра суҳбатлари шаклларида ташкилланган.
Олиб борилаётган ишларни оммавий ахборот воситаларида тарғиб қилиш мақсадида телевидение ва радио орқали 18 та, Федерация расмий саҳифаларида 84 та, бошқа республика нашрларида 18 та, маҳаллий босма ва интернет нашрларида 124 та чиқишлар ташкилланган.
Ҳисобот даврида тизим ташкилотларига истеъмолчилардан 267 та мурожаатлар келиб тушиб, шуларнинг 87 таси савдо, 35 таси газ таъминоти, 29 таси электр энергияси таъминоти, 19 таси сув таъминоти, 35 таси коммунал хўжалик (ширкатлар), 22 таси хизмат кўрсатиш (сервис), 7 таси алоқа (интернет) ва 26 таси бошқа соҳалар юзасидан бўлган мурожаатларни ташкил қилган.
Келиб тушган мурожаатларнинг 226 таси ёки 85 %и тўлиқ ва ўз муддатларида ўрганиб чиқилиб, ижобий ҳал қилинган. Ўрганишларнинг қонуний муддатлари ниҳоясига етмаган ёки қўшимча ўрганишларни талаб қилувчи 41 та мурожаатлар бўйича ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Тизим ташкилотларига келиб тушган мурожаатларни ўрганиб чиқилиши натижаларига кўра жами 172 миллион 819 минг 385 сўм маблағларни истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинишига эришилган.
Шуларнинг 34 миллион 917 минг 497 сўми Федерациянинг 1091 қисқа рақамли ягона ишонч телефони орқали қайд қилинган мурожаатларни, 2 миллион 800 минг сўми Ҳукумат идораларидан келган мурожаатларни ўрганиб чиқилиши натижаларига кўра ҳал қилинган бўлса, 135 миллион 101 минг 888 сўм маблағлар тизим ташкилотларига тўғридан ёзма ва оғзаки равишда келиб тушган мурожаатларни ўрганиш натижалари бўйича қайта ҳисоб-китоб қилинган.
Истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинган маблағларнинг 170 миллион 019 минг 385 сўми тизим ташкилотларининг ўз кучлари билан ҳал қилинишига эришилган.
Ҳисобот даврида келиб тушган мурожаатларда энг кўп тилга олинган соҳа савдо соҳаси бўлиб, ушбу соҳа бўйича мурожаатлар жами мурожаатларнинг 32,6 % ида кузатилган. Шунингдек, кейинги ўринларни газ таъминоти ва коммунал хўжалик (ҳар бири 13,1 % дан), электр энергияси таъминоти (10,9 %), хизмат кўрсатиш (сервис) соҳаси (8,2 %), сув таъминоти (7,1 %) ҳамда бошқа соҳалар банд қилган.
Савдо соҳаси бўйича мурожаатларнинг таркиби кўрилганда уларда кўпроқ харид қилинган маиший техниканинг сифати, улардаги нуқсонлар ҳамда уларни алмаштириш юзасидан қилинган мурожаатлар кўпроқни ташкил қилди. Уларнинг савдо соҳаси юзасидан келиб тушган жами мурожаатлар ичидаги салмоғи 48 % дан ортиқроқни ташкил қилди.
Ҳисобот даврида тизимда ташкил этилган “Истеъмолчи билан мулоқот” ҳуқуқий маслаҳатхоналари орқали савдо соҳаси бўйича 21 нафар, коммунал хизматлар юзасидан 50 нафар, коммунал хўжалик (ширкатлар) масаласида 16 нафар, транспорт хизматлари масалаларида 11 нафар, соғлиқни сақлаш йўналишида 6 нафар ва бошқа йўналишларда 16 нафар фуароларга бепул ҳуқуқий маслаҳат ва ёрдамлар кўрсатилди.
Коммунал хизматлар юзасидан 50 нафар фуқароларга берилган ҳуқуқий маслаҳат ва ёрдамларнинг 22 таси электр таъминоти, 21 таси газ таъминоти ва 7 таси сув таъминоти масалаларига тўғри келди.
Post Comment