Мурожаатни ўрганиш ишлари давомида масала истеъмолчи фойдасига ҳал бўлди
Ўзбекистон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида “Туркистон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Т.Х.(аёл)нинг 150 000 сўмга сотиб олинган кўйлак сифатсиз чиққанлиги ва уни сотувчига қайтариб топширган бўлсада, товарни бошқа шундай товарга алмаштириб берилиши ёки пулларини қайтарилиши ишлари пайсалга солинаётганлиги тўғрисидаги мурожаати ўрганилди.
Истеъмолчи мурожаатида сифатсиз товарни қайтарганидан сўнг, унинг ўрнига бошқа товар олиш мақсадида сотувчи ҳузурига бир-икки марта борганлигини, лекин сотувчи маҳсулотлари ичидан унга мос ва маъқул келадигани чиқмагани, шундан сўнг пулини қайтаришларини сўраганлигини, лекин пули ҳанузгача қайтарилмаганилигини ҳам маълум қилади.
Мурожаатни ўрганиш жараёнида якка тартибдаги тадбиркор К.З. билан учрашилиб, унга амалдаги қонунчиликка кўра, истеъмолчи ўзига сотилган товарда нуқсон аниқланганда, у бундай товарни алмаштириш ёки пулини қайтариш бўйича талабларни қўйиш ҳуқуқи мавжудлиги тушунтирилганда, сотувчи томони товар нуқсонли эмаслиги, балки истеъмолчига ёқмаганлиги важи билан қайтарилгани, унинг томонидан истеъмолчига товарни бошқа худди шундай турдагисига алмаштириб берилиши ваъда қилингани, лекин агар истеъмолчи ҳоҳиш билдирса унга пулини истаган пайтида қайтариб бериши мумкинлиги ёзма равишда маълум қилинди. Ўрганиш ишлари якуни билан истеъмолчини қийнаб турган муаммо унинг фойдасига ҳал қилинди.
Исомиддин Аббасов,
туман жамияти мутахассиси.
(иллюстратив фото)
Post Comment