Истеъмолчида ҳақиқатда мавжуд бўлган қарздорлик суммасига ойдинлик киритиб берилди
Қўқон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида шаҳарнинг Бобокарвон кўчасида яшовчи Б.Д.нинг ичимлик суви таъминоти корхонаси томонидан унинг хонадонига нисбатан 1 445 000 сўм асоссиз қарздорлик ҳисоблаётганлиги ҳолатидан норози бўлиб, масалага ойдинлик киритилишида амалий ёрдам сўраб ёзган мурожаати ўрганилди.
Мурожаатни ўрганиш давомида “Фарғона сув таъминоти” АЖ Қўқон филиалига сўров хати киритилди ва жавоб хати олинди. Шунингдек, истеъмолчининг ичимлик суви истеъмоли бўйича тўлов қоғозлари ҳамда хонадондаги мавжуд сув ҳисоблагич кўрсаткичлари асосида қайта ҳисоб-китоб ишлари олиб борилди. Ўрганишларда истеъмолчида ҳақиқатда қарздорлик мавжудлиги, лекин юқоридаги даъво қилинган қарздорлик суммасининг 1 068 229 сўми асоссиз эканлиги маълум бўлди. Истеъмолчига бу ҳақда маълум қилиниб, ҳақиқатда мавжуд қарздорлик суммасини бартараф қилиши лозимлиги тушунтирилди.
Муҳаммаджон Ўлмасов,
шаҳар жамияти мутахассиси.
Post Comment