Харид жараёнида товар ҳақида нотўғри маълумот берилганлиги уни сотувчига қайтарилишига сабаб бўлди
Бағдод туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида Абросиёб кўчасида яшовчи З.С.нинг хорижда ишлаб чиқарилган деб сотилган товарнинг ҳақиқатда бундай бўлиб чиқмагани ва сотувчидан пулини қайтариб олишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб ёзган мурожаати ўрганилди.
Истеъмолчи мурожаатида Бағдод буюм бозорида унга аёллар плаши маъқул бўлиб, 1 350 000 сўмга харид қилганлигини, сотувчи томонидан олди-сотди жараёнида товар Туркияники деб сотганлиги, лекин уни уйга олиб келганида танишлари томонидан товарни хорижда ишлаб чиқарилганлигига шубҳа билдирилгани, Туркияда ишлаб чиқарилган худди шу каби ўхшаш товарларга солиштириб кўришганини баён қилиб, товарни сотувчига қайтариб, пулини қайтиб олишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраган.
Амалдаги истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликка кўра, агар товар ҳақида истеъмолчига нотўғри ёки етарли даражада тўлиқ бўлмаган маълумот берилса ва зарур истеъмол хоссаларига эга бўлмаган товар сотиб олинишига сабаб бўлса, истеъмолчи шартнмоани бекор қилиб ўзига етказилган зарарни қопланишини сўрашга ҳақлидир. Ўрганиш ишлари давомида сотувчига қонуннинг мазкур талаблари ҳамда қонун талабларини бажармаслик келтириб чиқарадиган ҳуқуқий оқибатлар тўғрисида тушунтиришлар берилди. Ўрганиш якуни билан товар сотувчига 1 350 000 сўм пул эса истеъмолчига қайтарилишига эришилди.
Дилором Мирзаева,
туман жамияти мутахассиси.
(иллюстратив фото)
Post Comment