Онлайн савдо воситасида харид қилинган кўйлак нуқсонлари сабаб сотувчига қайтарилди

Онлайн савдо воситасида харид қилинган кўйлак нуқсонлари сабаб сотувчига қайтарилди

Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига шаҳарнинг “Чор-чинор” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Х. И. дан онлайн савдо воситасида харид қилган кўйлакнинг сифатсиз чиққанлиги ва сотувчи вакили томонидан уни қайтариб олиш рад қилинаётганлиги, ушбу ҳолатда ўзининг қонуний ҳуқуқларини амалга оширишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб қилган мурожаати келиб тушди.

Истеъмолчи кўйлакни телеграм мессенжеридаги онлайн савдо амалга оширилувчи гуруҳлардан бирида реклама қилинаётган товарлар ичидан танлаб, 125 000 сўмга харид қилган. Лекин товар унинг қўлига етиб келганида у рекламада кўрсатилгани ва ваъда қилингани каби мақбул сифатда эмаслиги, унинг ўлчами ўзига мос эмаслигини (кичиклигини) кўргач, уни ўз кучи билан сотувчига қайтариб, пулини қайтариб олиш бўйича ҳаракатларни амалга оширган, бироқ бу билан ижобий натижага эриша олмаган.

Шаҳар жамияти мутахассислари мурожаатни ўрганиш жараёнида телеграм мессенжерида онлайн савдони амалга оширувчи шахс билан боғланиб, унга юзага келган ҳолат ҳамда мазкур ҳолатда қонунчилик талаблари юзасидан тушунтириш берганларидан сўнг, 125 000 сўм пул истеъмолчига қайтарилишига эришилди.

Саидхон Хапизов,
шаҳар жамияти мутахассиси.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin