Кўча чироқлари масаласидаги мурожаат ижобий ҳал этилди
Қувасой шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига шаҳарнинг “Мирзо Улуғбек” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи бир гуруҳ фуқаролардан мурожаат келиб тушган ва унда фуқаролар ўзлари истиқомат қиладиган А.Қодирий кўчасида бир неча кундан буён кўча чироқлари ёнмаётганлиги баён қилинганди.
Шаҳар жамияти мазкур мурожаат асосида Ободонлаштириш бошқармасига хат киритгач, мазкур ташкилот томонидан тезкорликда кўрилган чора-тадбирлар натижасида мурожаатда келтирилган муаммо бартараф қилинишига эришилди. Ўрганиш ишлари доирасида томонларга амалдаги истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик тарғиботи олиб борилди.
Фарходжон Хайдаров,
шаҳар жамияти раиси.
(иллюстратив фото)
Post Comment