Амалга оширилган ишлар таҳлилига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди
Бугун Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси ҳамда туман (шаҳар) жамиятлари ижро этувчи аппаратларининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда ҳудудий бирлашма тизимига кирувчи туман ва шаҳар жамиятлари томонидан жорий йилнинг ўтган ойи давомида амалга оширилган ишлар, Федерация ва ҳудудий бирлашма топшириқлари ижросини таъминланиши, ҳудудларда амалдаги қонунчилик тарғиботи, истеъмолчиларнинг ҳуқуқий билим савияси ва истеъмол маданиятини оширишга қаратилган тадбирлар, амалдаги қонунчилик ижроси таъминланиши устидан жамоатчилик назорати тадбирларини ўтказиш якунлари истеъмолчилардан келиб тушган мурожаатларни ўрганиш натижалари ва бошқа жорий ҳамда ташкилий масалалар кўриб чиқилиб, бу борадаги тегишли қарорлар қабул қилинди.
Post Comment