Коррупцияга қарши курашиш ишида ОАВ ва ННТлар фаоллигини оширишга қаратилган тренинг бўлиб ўтди
Бугун Фарғона шаҳридаги “Азия” меҳмонхонаси конференц залида Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш маркази ҳамкорлигида журналистлар, ННТлар фаоллари, блогерлар учун “Коррупцияга қарши курашиш соҳасида очиқликни таъминлашда ОАВ ва ННТ фаоллари салоҳиятини ошириш” мавзусида бир кунлик тренинг бўлиб ўтди. Унда Федерациянинг ҳудудий бирлашма ва айрим туман (шаҳар) жамиятларидан мутахассислар ҳам иштирок этдилар.
Тадбирда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги масъул ходими Миршод Хўжайев, Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш маркази тренери Ёқутхон Маматова, “Aqua Trio LLC” IT-компанияси директори Артур Канлар томонидан, замонавий ва интерактив усуллардан фойдаланган ҳолда, иштирокчиларнинг тренинг кун тартибидаги мавзулар юзасидан ҳуқуқий билим ва малакалари оширилди. Тадбир давомида ҳар бир мавзу доирасида кейслар таҳлили, гуруҳларда ишлаш, баҳс мунозара, амалий машғулот, тақдимот усулларидан кенг фойдаланилди.
Тадбир якунида иштирокчиларга сертификатлар топширилди.
Post Comment