Тиббиёт олийгоҳида молиявий саводхонликни тарғиб қилишга қаратилган тадбир бўлиб ўтди

Тиббиёт олийгоҳида молиявий саводхонликни тарғиб қилишга қаратилган тадбир бўлиб ўтди

Бугун Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси ҳамда Марказий банк вилоят бош бошқармаси ҳамкорлигида “Келажагимиз бўлган ёшлар молиявий саводхон бўлмоғи зарур” номли лойиҳаси доирасида семинар тренинг бўлиб ўтди.

Тадбирда лойиҳа тренерлари: бош бошқарма ижро аппарати раҳбари Рахматжон Боборахимов ва ҳудудий бирлашма сектор бошлиғи Ғайрат Маматкуловлар томонидан талабаларга молиявий хизматларнинг кредитлар, омонатлар, валюта айирбошлаш, пул ўтказмалари, пластик карточкалардан фойдаланиш, суғурта, лизинг, брокерлик, ломбардлар фаолиятига оид масалаларда атрофлича тушунтиришлар бериб ўтилиб, уларнинг бу борадаги ҳуқуқий билимларини ошириш, саводхон бўлишга чорлаш билан бир қаторда, ушбу йўналишлардаги турли фирибгарликлардан, кибержиноятлардан эҳтиёт бўлиш юзасидан тавсия ва кўрсатмалар ҳам бериб ўтилди.

Тадбир давомида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилиб, унда фаол иштирок этган талабаларга китоблар совға қилинди.

Шунингдек, тадбир меҳмонлари: журналистлар ва жамоат фаоллари шу куни институт томонидан ташкилланган “Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти: янги ўқув йили, янги режалар” мавзусидаги матбуот анжуманида ҳам иштирок этдилар. Анжуман доирасида институт масъуллари томонидан жорий 2024-2025 ўқув йили қабули, машғулотларни ўтиш хоналари ва жихозларини янги ўқув йилига тайёрлаш, талабаларни ётоқхона билан таъминлаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, хорижлик талабалар ва уларнинг таълим олишлари учун яратилган шароитлар, ўқув ишлари бўйича ўтган йилда эришилган ютуқлар ва жорий йилдаги истиқболдаги вазифалар хусусида атрофлича маълумотлар бериб ўтилиб, тадбир иштирокчиларининг саволларига жавоблар қайтарилди.

* Loyiha O‘zbekiston Rezpublikasi Oliy Majlisi huzuridagi NNTlarni va fuqarolik jamiyatining boshqa institutlarini qo‘llab-quvvatlash jamoat fondidan ajratilgan grant asosida amalga oshirilmoqda.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin