Солиқ қарздорлигининг тўловларни нотўғри ўтказилиши натижасида келиб чиққан қисми бартараф қилинди

Солиқ қарздорлигининг тўловларни нотўғри ўтказилиши натижасида келиб чиққан қисми бартараф қилинди

Учкўприк тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида туманнинг “Бекмурод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи С.Р.нинг ер ва мол-мулк солиқларини тўлаб келаётган бўлсада, туман солиқ идорасидан 1 600 000 сўм миқдорида қарздорлиги мавжудлиги юзасидан тўлов хабарномаси олганлиги, ушбу ҳолатга аниқлик киритилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб қилган мурожаати ўрганилди.

Ўрганиш ишларига туман давлат солиқ инспекцияси томонидан тақдим қилинган маълумот, туман почта алоқа боғламаси томонидан берилган жавоб хати ҳамда истеъмолчининг қўлида мавжуд бўлган тўлов қоғозларидан маълум бўлишича, истеъмолчининг отаси Р.Р.нинг номида бўлган хонадоннинг ер ва мол-мулк солиқлари учун 2023 йилнинг 12 сентабрида тўланган 266 000 сўм тўлов почта ходими Ш.А. томонидан компьютер дастурига киритилишида жисмоний шахс шахсий идентификацион рақами (ЖШШИР)ни нотўғри киритилиши оқибатида бошқа шахс ҳисоб рақамига тушганлиги аниқланиб, ушбу маблағ истеъмолчи ҳисоб рақамига қайтарилди. Шунингдек ўтган даврда умумий суммаси 194 000 сўмлик яна бир тўлов СТИР (ИНН)ни нотўғри кўрсатилиши оқибатида Қўқонбой қишлоғида яшовчи Ж.З.нинг ҳисоб рақамига тушганлиги маълум бўлиб, ўрганиш давомида ушбу фуқаро томонидан 194 000 сўм тўловлар С.Р.нинг ҳисоб рақамига қайтарилди. Шунинг билан биргаликда, мурожаат эгасининг турмуш ўртоғи З.Р. томонидан иш жойидан ўтказилган 219 000 сўм тўловга аниқлик киритилиб, хонадоннинг солиқ қарздорлиги учун йўналтирилиши учун солиқ идорасига киритилди.

Олиб борилган ўрганиш ишлари якунлари билан истеъмолчи яшаб турган хонадоннинг солиқ қарздорликларидан бўлган 1 600 000 сўм қарздорликдан 679 000 сўм қисмига аниқлик киритилиб, истеъмолчи фойдасига ҳал этилди. Истеъмолчига қарздорликнинг қолган, тўланганлиги ҳужжатлар билан тасдиқланмаган қисмини бартараф қилиш қилиш чораларини кўриши лозимлиги тушунтирилди.

Сардорбек Мирзажонов,
туман жамияти раиси.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin