Касб байрамингиз муборак бўлсин, азиз устозлар!

Касб байрамингиз муборак бўлсин, азиз устозлар!

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини иҳмоя қилиш жамиятлари федерацияси ва унинг ҳудудий ташкилотлари томонидан мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари билан яқиндан ижтимоий шериклик ва ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган. Бунинг натижасида жуда кўплаб таълим муассасаларида Федерациянинг таянч гуруҳ (бошланғич ташкилот)лари фаолияти ҳам йўлга қўйилган.

Федерация ва унинг ҳудудий ташкилотлари томонидан таълим муассасаларида меҳнат фаолияти олиб бораётган педагог ходимларни истеъмолчилик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг истеъмолчилик ҳуқуқий билим савияси ва истеъмол маданиятини юксалтириш йўналишида чора-тадбирлар амалга ошириб борилиши баробарида истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатида фаол иштирок этаётган педагог ходимларни касб байрамлари муносабати билан йўқлаш тадбирлари ҳам ўтказиб борилмоқда. Шундай тадбирлардан бири Федерациянинг Қўштепа туман жамияти томонидан ҳам ташкилланиб, унда тумандаги 10-умумтаълим мактабида меҳнат фаолияти олиб бораётган бир неча нафар устозларни касб байрамлари билан қутланди.

Маърифатхон Саидова,
туман жамияти раиси.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin