Ҳудудий бирлашма Кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди
Бугун Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси Кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Кенгашининг 2024-йил 25-сентябрь кунидаги 01-04/03-1-24-сонли навбатдан ташқари мажлиси қарорлари билан белгилаб берилган вазифалар, шунингдек ҳудудий бирлашма иш фаолиятига оид бошқа ташкилий ва жорий масалалар кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.
Кенгаш йиғилиши доирасида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик ижроси юзасидан ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар бўйича туман (шаҳар) жамиятлари ижро этувчи аппаратлари раҳбарларининг ахборотлари ҳам тингланиб, ушбу йўналишда истиқболдаги вазифалар белгилаб олинди.
Post Comment