Федерация ташаббуси билан ташкилланган халқаро тадбир юксак савияда ўтди

Федерация ташаббуси билан ташкилланган халқаро тадбир юксак савияда ўтди

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси раиси Аҳроржон Рахмоналиев бошчилигидаги ҳудудий бирлашма ва туман (шаҳар) жамиятлари масъул ходимларидан иборат делегация кўҳна ва навқирон Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва Туркий давлатлар ташкилоти аъзо-иштирокчи давлатларида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида фаолият юритувчи ташкилотларининг Маслаҳат йиғилишида фаол иштирок этдилар.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Халқ дипломатияси маркази ҳамда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳамкорлигида ташкилланган мазкур халқаро тадбир доирасида “Халқаро туризм ҳуқуқи ва туризм соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш муаммолари” ва “Электрон тижорат соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш: халқаро тавсиялар ва мамлакатлар тажрибаси” мавзуларида алоҳида конференциялар ташкилланди.

Шунингдек, ушбу халқаро тадбир давомида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва Туркий давлатлар ташкилотлари қошида мазкур нуфузли ташкилотларга аъзо-иштирокчи давлатларнинг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўналишида фаолият олиб борувчи ташкилотлари Халқаро ассоциацияларини тузиш таклифи киритилиб, таклиф ташаббус тадбир иштирокчилари томонидан маъқулланди.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin