Тиббиёт бирлашмаси масъул ходимлари иштирокида тарғибот тадбири ўтказилди
Федерациянинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда имзолаган амалдаги қонунчилик ҳужжатлари асосида фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, аҳолининг муаммоларини тизимли ўрганиш ва аниқ ҳал этилишида самарали жамоатчилик назоратининг ўрнатилишини таъминлаш мақсадида вазирликнинг қуйи тузилмалари билан яқиндан ижтимоий шериклик алоқаларини йўлга қўйиш юзасидан ҳамкорликдаги чора-тадбирлар режаси асосида Фурқат туман тиббиёт бирлашмасида масъул ходимлар иштирокида тарғибот тадбири ўтказилди.
Ҳудудий бирлашма ва туман жамияти ҳамкорлигида ташкилланган мазкур тадбирда юқори турувчи идоралар томонидан имзоланган ҳамкорликдаги чора-тадбирлар режаларидан кўзда тутилган мақсад ва вазифалар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг соҳага оид ҳуқуқий билимларини ошириш ишида Федерация ва унинг ҳудудий тузилмалари билан ҳамкорлик олиб боришнинг афзаллик ва қулайликлари юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилиб, тадбирда иштирок этган тиббиёт ходимларини юртимиз истеъмолчилик ижтимоий ҳааркатида фаол иштирок этишга чақирилди.
Тадбир якунларига кўра, Вазирлик ва Федерациянинг Фурқат туманидаги бўлимлари томонидан ҳудудда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатини ривожлантириш йўналишида яқиндан ва амалий ҳамкорлик олиб борилишига келишиб олинди.
Post Comment