Тарғибот тадбирлари самарадорликка хизмат қилмоқда
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан жойларда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир қонунчилик ҳужжатлари тарғиботини кучайтириш, бу орқали истеъмол ва мурожаат маданиятини ошириш, сифатсиз товар (иш, хизмат)лар реализация қилинишини олдини олиш мақсадида “Тарғибот тадбирлари долзарб қирқ кунлиги” эълон қилинган. Тошлоқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли бўлимлар ва оилавий поликлиникаларда ўтказилаётган тадбирлар ҳам шулар жумласидандир.
Шундай тарғибот учрашувларидан бири 52-оилавий поликлиника ходимлари иштирокида бўлиб ўтди. Унда туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти масъуллари амалдаги қонунчилик, уларга кўра истеъмолчининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш йўл-йўриқлари, Федерация ва унинг ҳудудий тузилмаларига мурожаат қилиш, шунингдек амалдаги қонунчилик ижроси устидан жамоатчилик назоратини олиб бориш ҳамда унда Федерация аъзоларининг иштироки масалаларида тушунтиришлар бериб ўтдилар.
Тадбирлар доирасида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилиб, юртимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатини янада ривожлантириш борасида Федерация аъзоларининг таклиф ва мулоҳазалари ҳам ўрганиб борилмоқда.
Ҳуснида Якубова,
туман жамияти мутахассиси.
Post Comment