Ижтимоий шерикликни кенг йўлга қўйиш масалаларида тадбир бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ўртасида тиббиёт ташкилотларида меҳнат фаолияти олиб бораётган ходимларнинг истеъмолчилик соҳасига оид ҳуқуқий билимларини ошириб бориш, уларнинг мурожаатлари билан ишлаш самарадорлигини ошириш, соҳага оид қонунчилик ижроси устидан жамоатчилик назоратини кенг йўлга қўйиш орқали истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини кучайтириш борасида икки томонлама ижтимоий шериклик ва ҳамкорлик олиб бориш юзасидан чора-тадбирлар режаси имзоланган бўлиб, Федерация тизими ташкилотлари томонидан жойларда мазкур чора-тадбирлар режаси билан белгилаб берилган вазифаларни ижросини таъминлаш мақсадида турли шаклларда маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиб борилмоқда.
Қувасой шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ташаббуси билан вилоят ҳудудий бирлашмаси масъуллари иштирокида ташкилланган тадбир ҳам шу мақсад йўлида ташкилланган тадбирлардан бири бўлиб, унда Федерация ходимлари томонидан икки юқори турувчи идора томонидан имзоланган чора-тадбирлар режасидан кўзланган мақсад ва вазифалар, уларни ижросини таъминлаш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан йиғилиш тадбир иштирокчиларига тушунтиришлар бериб ўтилди. Шунинг билан биргаликда, Федерация ва унинг қуйи тузилмалари, хусусан Қувасой шаҳар жамяти томонидан амалдаги қонунчилик ижросини таъминлаш йўналишида олиб борилаётган ишлар, эришилаётган натижалар хусусида ҳам ахборотлар бериб ўтилиб, тадбир иштирокчиларини қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.
Тадбир доирасида икки ташкилот ўртасида ҳудудда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатини янада ривожлантириш йўналишида ижтимоий шериклик ва ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар келишиб олинди.
Post Comment