Ичимлик суви истеъмоли тўловларида юзага келган тушунмовчилик бартараф этилди

Ичимлик суви истеъмоли тўловларида юзага келган тушунмовчилик бартараф этилди

Риштон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида туманнинг “Қози Аҳрор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи Б.М.нинг истеъмол қилинган ичимлик суви учун тўловларда юзага келган тушунмовчиликни бартараф қилинишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб туман прокуратурасига қилган мурожаати масаланинг тегишлилиги бўйича ўрганилди.

Истеъмолчи муожаатида хонадонига ўрнатилган сув ҳисоблагич кўрсатгичи 1014 метр кубни кўрсатиб тургани ҳолда, у ҳисоблагичнинг 1028 метр куб кўрсатгичига қадар тўловларни амалга ошириб қўйганлиги, яъни олдиндан тўловдалиги, лекин ичимлик сув таъминоти корхонаси томонидан ушбу ҳолатни эътироф этилмаётганлиги маълум қилинади.

Мурожаатни ўрганиш давомида истеъмолчи томонидан томонидан келтирилган важларнинг ўринли эканлиги, тушунмовчилик келиб чиқишига эса унинг томонидан амалга оширилган тўловларни корхона компьютер базасига ўз вақтида киритилмаганлиги сабаб бўлганлиги маълум бўлди. Ўрганиш доирасиад истеъмолчи томонидан амалга оширилган тўловлар асосида қайта ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилганда, унинг 80 000 сўм миқдорида олдиндан тўловдалиги маълум бўлди. Ўрганиш якунлари билан истеъмолчига бу ҳақда ёзма маълумот тақдим этилди.

Хусниддин Латипов,
туман жамияти мутахассиси.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin