Академик лицей меҳнат жамоаси иштирокида тарғибот тадбири бўлиб ўтди

Академик лицей меҳнат жамоаси иштирокида тарғибот тадбири бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан тасдиқланган чора-тадбирлар режаси асосида фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, аҳолининг муаммоларини тизимли ўрганиш ва аниқ ҳал этилишида самарали жамоатчилик назоратини ўрнатилишини таъминлаш мақсадида ижтимоий шериклик йўли билан истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатини кенг йўлга қўйиш мақсадида Тошкент ахборот технологиялари университети қошидаги академик лицей ўқитувчилари иштирокида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда юқоридаги чора-тадбирлар режаси асосида белгилаб мақсад ва вазифалар, уларнинг ижросини таъминлаш йўналишида олиб борилиши лозим бўлган ишлар юзасидан тушунтиришлар бериш баробарида Федерация ва унинг ҳудудий ташкилотлари томонидан мамлакатимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатини янада ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан атрофлича маълумотлар ҳам бериб ўтилди.

Тадбир якунларига лицей меҳнат жамоаси ҳамда Федерациянинг Фарғона шаҳар жамияти ўртасида истеъмолчиларнинг соҳага оид ҳуқуқий билимларини ошириб бориш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда соҳага оид қонунлар ижроси устидан жамоатчилик назоратини ўрнатилишида яқиндан ижтимоий шериклик ва ҳамкорлик олиб борилишига келишиб олинди.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin