Истеъмолчи суюлтирилган углеводород газ баллони билан таъминланди
Тошлоқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида тумандаги “Найман” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ҳ.Ю.нинг Федерациянинг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилган оғзаки мурожаати ўрганилди. Фуқаро мурожаатида жорий йилнинг сентябр ойидан буён суюлтирилган газ баллони олмаганлиги маълум қилинган бўлиб, ўрганишда унинг томонидан келтирилган важлар тасдиғини топди.
Мурожаатни ўрганиш давомида туман газ идораси масъуллари билан ҳамкорликда истеъмолчига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.08.2018 йилдаги “Аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига кундалик ҳаётда фойдаланиш учун суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги 646-сонли қарори талаблари асосида газ баллони етказиб берилиши таъминланди.
Ҳуснидахон Якубова.
Тошлоқ туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси.
Post Comment