Истеъмолчилик ҳуқуқларингизни мустақил ҳимоя қилиш пирамидасининг таркибий қисмлари ҳақида биласизми?

Истеъмолчилик ҳуқуқларингизни мустақил ҳимоя қилиш пирамидасининг таркибий қисмлари ҳақида биласизми?

Истеъмолчи соҳага оид ўзи дуч келган муаммони мустақил ҳал қилишга бел боғлаганда тайёр туриши керак бўлган нарсаларни жамлаб, уларни пирамида шаклида ифодаладик. Пирамида эса истеъмолчи томонидан амалга ошириладиган саъй-ҳаракатлар (моддий ва номоддий ҳаражатлар)ни ўзида акс эттирган қуйидаги таркибий қисмлардан ташкил топди:

1. Ҳуқуқий билим;

2. Вақт;

3. Маблағ;

4. Мустаҳкам асаблар.

Уларни ҳар бирига қисқача тўхталайлик:

1. Ҳар бир соҳани тартибга солувчи бир қатор қонунлар ва қонуности ҳужжатлари мавжуд. Уларни яхши билмаслик юзага келган низоли ҳолатда ютқазиб қўйишингизга сабаб бўлиши мумкин.

2. Вақт олтинга тенгдир, ҳеч ким уни йўқотишни, беҳудага сарфлашни истамаган бўларди. Ўз муаммоингизни ҳал қилиш учун эса, албатта, муайян вақт сарфлашга тўғри келади.

3. Ҳар бир муаммони ҳал қилиш йўлида, Сиз ҳеч бўлмаганда транспорт ҳаражатларига дуч келасиз, жамоат танспортида ёки ёқилғи сарфлаб шахсий автотранспортингизда муаммони ҳал қилиш йўлида ҳаражат қилишингизга тўғри келади.

4. Муаммони ҳал қилиш йўлида турли ташкилотларга бориш, навбатда туришларга дуч келиш, турли одамлар билан учрашиш ва суҳбатлашишга тўғри келади. Ушбу жараёнда эса йўқотаётган вақтингизни, маблағингизни ўйлаб, Сизда асаб толаларини таранглашуви содир бўлиши одатий ҳол.

Шу ўринда, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига аъзо бўлган ҳолда, унинг фаолиятида иштирок этиш билан Сиз юқоридаги ташвишлардан ҳоли бўлишингиз мумкинлиги ҳақида ҳам ўйлаб кўринг.

Ғайрат Маматкулов,

ҳудудий бирлашма сектор бошлиғи.

Post Comment