Жамоатчилик назорати тадбирлари давом этмоқда

Жамоатчилик назорати тадбирлари давом этмоқда

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг амалдаги қонунчилик билан белгилаб берилган ҳуқуқ ва имкониятлар асосида иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш ҳамда мавсумни беталофат ўтказиш бўйича белгиланган чора-тадбирларнинг бажарилиш ҳолатини ўрганиш бўйича топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида унинг ҳудудий ташкилотлари томонидан жойларда жамоатчилик назорати тартибидаги ўрганиш ишлари тизимли асосларда давом эттирилмоқда.

Фарғона вилоятида ҳам бу ишлар танлама ва тизимли асосда олиб борилмоқда. Федерациянинг вилоятдаги ташкилотлари томонидан ҳудуддаги ижтимоий соҳа объектларида бўлиниб, уларда мавсумни беталофат ўтказиб олиш бўйича амалга оширилган ишлар билан танишилиб, ўрганиш ишлари доирасида ўрнида бартараф этиш имкони бўлган камчиликларни жойида баратаф этиш, қўшимча ўрганишларни талаб этадиган муаммо ва камчиликлар юзасидан эса масъул идораларга маълумотномалар киритиш чора-табирлари кўрилмоқда.

Post Comment