Тиббиёт ходимлари иштирокида тарғибот тадбири бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ўртасида тиббиёт ташкилотларида меҳнат фаолияти олиб бораётган ходимларнинг истеъмолчилик соҳасига оид ҳуқуқий билимларини ошириб бориш, уларнинг мурожаатлари билан ишлаш самарадорлигини ошириш, соҳага оид қонунчилик ижроси устидан жамоатчилик назоратини кенг йўлга қўйиш орқали истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини кучайтириш борасида икки томонлама ижтимоий шериклик ва ҳамкорлик олиб бориш юзасидан чора-тадбирлар режаси имзолангани ва Федерациянинг ҳудудлардаги ташкилотлари томонидан жойларда мазкур чора-тадбирлар режаси билан белгилаб берилган вазифаларни ижросини таъминлаш мақсадида турли шаклларда маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиб келинаётгани ҳақида хабарлар бериб бормоқдамиз. Учкўприк туманида худди шундай тадбирлардан яна бири ўтказилди.
Учкўприк туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ташаббуси билан тумандаги Тез тиббий ёрдам станцияси ишчи-ходимлари ўртасида ташкилланган “Истеъмолчилар ҳуқуқлари – қонун ҳимоясида” мавзусидаги тадбирда ҳудудий бирлашма масъул ходимлари ҳам иштирок этиб, Вазирлик ва Федерация ўртасида имзоланган чора-тадбирлар режасидан кўзланган мақсад ва вазифалар, уларни ижросини таъминлаш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилди. Шунинг билан биргаликда, Федерация ва унинг қуйи тузилмалари томонидан амалдаги қонунчилик ижросини таъминлаш йўналишида олиб борилаётган ишлар, эришилаётган натижалар хусусида ҳам ахборотлар бериб ўтилиб, тадбир иштирокчиларини қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.
Тадбир доирасида икки ташкилот ўртасида ҳудудда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатини янада ривожлантириш йўналишида ижтимоий шериклик ва ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар келишиб олинди.
Post Comment