Ишни кассация тартибида кўриб чиққан суд фуқаро фойдасига ҳал қилув қарори чиқарди
Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан Қувасой шаҳрида яшовчи фуқаро Т.Р.нинг 2023 йилда Фарғона шаҳар марказидаги қурилиш моллари бозори ҳудудидан 18 200 000 сўмга йўлғишт (брусчатка) сотиб олганлиги ва ушбу йўлғиштларни ўз хонадонига ўрнатгандан сўнг бир оз вақт ўтиб ранглари ўзгарганлиги ва сифатсиз ҳолга келганлиги, ушбу ҳолат бўйича сотувчига мурожаат қилганда муаммо бартараф этилмаганлиги юзасидан қилган мурожаати ўрганилган, ушбу ҳолат бўйича судга даъво аризаси киритилиб, Марғилон туманлараро судининг тегишли қарорига асосан истеъмолчи фойдасига сотувчидан 42 400 000 сўм моддий ва 1 000 000 сўм маънавий зарарларни ундирилиши белгиланган эди.
Кейинчалик жавобгар томон суд қарори устидан аппеляция шикояти тақдим этиб, 2024-йилнинг 14-сентябрида ишни судда аппеляция тартибида кўрилиши якунларига кўра, суднинг юқоридаги қарори бекор қилинганди. Шундан сўнг, Фарғона шаҳар жамияти мутахассислари томонидан Фуқаролик ишлари бўйича вилоят судига кассация тартибида шикоят киритилиб, мазкур иш суд томонидан 2025 йилнинг 6 мартида кўриб чиқилди.
Ишни кассация тартибида кўриб чиқилиши якунлари билан Фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг 14.09.2024 йилдаги мазкур иш юзасидан қабул қилинган ҳал қилув қарори бекор қилиниб, Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятининг фуқаро Т.Р. манфаатида жавобгар “Feniks way” хусусий корхонасига нисбатан моддий ва маънавий зарар ундириш ҳақидаги даъво талаби қисман қаноатлантирилиши, жавобгардан даъвогар Т.Р. фойдасига 42 400 000 сўм моддий зарар, 3 000 000 сўм маънавий зарар, жами 45 400 000 сўм ундирилиши юзасидан янги ҳал қилув қарори қабул қилинди.
Мансуржон Тошканов,
шаҳар жамияти мутахассиси.
Post Comment