Жойларда 15-март – Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари кунига бағишлаб тадбирлар ўтказилди

Жойларда 15-март – Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари кунига бағишлаб тадбирлар ўтказилди

Фарғона вилоятида Федерациянинг ҳудудий ижро этувчи аппаратлари ташаббуслари билан 15-март – Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари кунига бағишлаб бир қатор тадбирлар ўтказилди.

Жумладан:

Бешариқ тумани

Тумандаги 1-умумтаълим мактаби ўқувчилари иштирокида “Ёшлар ҳуқуқий саводхон бўлиши керак” мавзусида ўтказилган давра суҳбатида иштирокчиларга дунёда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатининг вужудга келиши ва тараққиёти, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан эътироф этилиши, дунё мамлакатларида, хусусан Ўзбекистон Республикасида бу борадаги қонунчиликнинг шаклланиши, бугунги ҳолати, Федерация ва унинг ҳудудий ташкилотлари фаолияти ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтилди.

Тадбир сўнгида юқори синф ўқувчилари ўртасида ёшлар маънавиятини юксалтириш, ўқувчи ёшларни истеъмолчилик билимларини олишга қизиқтириш, кундалик турмуш жараёнида учрайдиган турли ҳолатларда тўғри қарор қабул қилиш кўникмаларини шакллантириш, келгусида истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатида фаол иштирок этиш ва ёшларнинг ҳуқуқий ва истеъмол маданиятини ошириш мақсадида мактабнинг юқори синф ўқувчилари ўртасида “Билимли истеъмолчи ҳамиша ҳақ” шиори остида тест синовлари тарзида беллашув ташкил қилинди. Беллашув натижаларга кўра юқори натижага эришган ўқувчи ёшлар туман жамиятининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Бағдод тумани

Туман жамияти томонидан ушбу сана арафасида туман Ахборот-кутубхона марказида, “Қоракўл” маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари иштирокида ҳамда 5-умумтаълим мактаби ўқувчилари иштирокида “истеъмолчи” тушунчаси ва “Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни” санасининг вужудга келиш тарихи, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан эътироф этилиши, унинг дунё халқлари учун аҳамияти, юртимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатининг шаклланиши ва бугунги ҳолати каби масалаларда кенг қамровли тушунтиришларни беришни кўзлаган тадбирлар ташкилланди. Тадбирлар доирасида ижтимоий ҳаракат фаолларига туман жамиятининг эсдалик совғалари ҳам топширилди.

Фарғона шаҳри

Фарғона шаҳар жамияти томонидан шаҳардаги 86-махсус мактаб интернатида ташкилланган тадбир “Биз барчамиз истеъмолчимиз” деб номланиб, унда мазкур таълим муассасаси педагог ходимлари иштирок этди. Тадбирда юртимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатининг вужудга келиши, тараққиёти ва бугунги ҳолати, соҳага оид қонунчилик базасининг шаклланиши каби масалаларда сўз борди. Тадбир иштирокчиларига Федерация ва унинг ҳудудий тузилмалари томонидан истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқий билим савияси ва истеъмол маданиятини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан ҳам ахборотлар бериб ўтилиб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.

Қува тумани

Туман жамияти масъуллари юқорида номи зикр этилган сана арафасида 58-умумтаълим мактаби ўқувчилари билан учрашдилар. Масъуллар ўқувчиларга “истеъмолчи” тушунчасининг ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид тушунчаларнинг вужудга келиши, унинг халқаро миқёсда тан олиниши ортидан дунё мамлакатларида, хусусан Ўзбекистон Республикасида бу борада алоҳида қонунлар қабул қилиниши, истеъмолчвиларнинг асосий ҳуқуқлари ва уларни амалаиётда қўллаш учун зарур бўладиган ҳуқуқий билим каби масалаларда тушунтиришлар бериб ўтдилар. Шунингдек, Федерация ташаббуси билан мактабларнинг юқори синф ўқувчилари ўртасида “Мен ёш истеъмолчиман” 3 босқичли республика кўрик-танлови ўтказилаётганлиги айтиб ўтилиб, унинг туман босқичида фаол иштирок этишга чақирилди.

Post Comment