Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги тизимида меҳнат фаолияти олиб бораётган ходимлар билан учрашилди

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги тизимида меҳнат фаолияти олиб бораётган ходимлар билан учрашилди

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик мазмун-моҳиятини аҳолининг кенг қатламларига етказилишида ва соҳага оид қонунчилик ижроси устидан самарали жамоатчилик назорати олиб борилишида қонунчилик ижросига бевосита дахлдор бўлган идораларнинг ижтимоий шериклиги ва ўзаро ҳамкорлигисиз сезиларли натижаларга эришиш мушкул. Шу нуқтаи назардан Учкўприк туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ташаббуси билан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси туман бўлими ходимлари иштирокида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини яқиндан йўлга қўйиш мақсадини кўзловчи тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбир доирасида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги амалдаги қонунчилик ижросини таъминлашда “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги ва “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонунларнинг тутган ўрни ва аҳамияти, Федерация ва унинг ҳудудий ташкилотлари томонидан қонунчилик ижросини таъминлашда давлат идоралари билан олиб борилаётган ўзаро ҳамкорлик ва ижтимоий шериклик, бу борада имзоланган меморандумлар, ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар ва уларнинг ижроси борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан атрофлича маълумотлар бериб ўтилди.

Тадбир давомида иштирокичларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилиб, уларнинг бу борадаги фикр-мулоҳаза ҳамда таклифлари тингланди.

Сардор Мирзажонов,
Учкўприк туман жамияти раиси.

Post Comment