Федерация ходимлари нуфузли даргоҳда малакаларини оширмоқдалар

Федерация ходимлари нуфузли даргоҳда малакаларини оширмоқдалар

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида ННТлар раҳбарларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қаратилган ўқув бўлиб ўтмоқда.

Ундан кўзланган мақсад Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2021-2025-йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида белгиланган мақсадларни амалга оширишда ННТларнинг роли ва аҳамияти, қолаверса, кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш йўлида “учинчи сектор” учун кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш кабилардан иборатдир.

Ўқув курсида Федерациянинг Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси тизимидан Марғилон шаҳар ҳамда Ёзёвон тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари раҳбарлари ҳам иштирок этмоқда.

Post Comment