Тарғибот тадбирлари ўтказиб борилмоқда
Бешариқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ташаббуси билан ҳудуддаги таълим тизими ташкилотлари ходимлар ўртасида амалдаги қонунчилик тарғиботига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиб борилмоқда. Тумандаги 39-умумтаълим мактаби ходимлари ўртасида ташкилланган тадбир ҳам шулар жумласидандир.
“Истеъмолчилар ҳуқуқлари қонун ҳимоясида” мавзуси остида ўтказилган тадбирда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик мазмун-моҳияти, унинг ижросини таъминлашда давлат ва нодавлат ташкилотларининг ижтимоий шериклик ва ҳамкорлиги, қонунчиликни аҳолининг кенг қатламларига етказилишида ва соҳага оид қонунчилик ижроси устидан самарали жамоатчилик назорати олиб борилишида таълим ташкилотлари ва жамоатчилик назорати субъектлари ҳамкорлигининг афзалликлари, Федерация ва унинг ҳудудий ташкилотлари фаолияти ҳақида атрофлича маълумот ва тушунтиришлар бериб ўтилди.
Тадбир доирасида иштирокичларнинг кун тартибидаги масала юзасидан фикр-мулоҳаза ҳамда таклифлари тингланиб, тадбир якунларига кўра икки ташкилот ўртасида яқиндан ижтимоий шериклик ва ҳамкорлик олиб боришга келишиб олинди.
Хамиджон Ахмедов,
Бешариқ туман жамияти раиси.
Post Comment