Тиббиёт муассасасида тарғибот тадбирлари ўтказилди
Мамлакатимизда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик мазмун-моҳиятини аҳолининг кенг қатламларига етказилишида ва соҳага оид қонунчилик ижроси устидан самарали жамоатчилик назорати олиб борилишида давлат ва нодавлат ташкилотларининг яқиндан ижтимоий шериклик ва ҳамкорликда фаолият олиб боришлари муҳим ўрин тутади. Ушбу жараёнда Ўзбекистон Республикасининг “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги қонуни дастуриламал бўлиб хизмат қилади. Шу нуқтаи назардан, Федерациянинг ҳудудий ташкилотлари мазкур қонун билан яратиб берилган имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда турли соҳаларда фаолият кўрсатаётган давлат идоралари билан ҳамкорликда фаолият олиб бориш мақсадида уларда турли мавзулардаги маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиб бормоқдалар.
Федерациянинг Олтиариқ туман жамияти томонидан тумандаги 1-сон шифохона тиббиёт ходимлари иштирокида ўтказилган тарғибот тадбирлари ҳам шулар жумласидан бўлиб, уларда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги амалдаги қонунчилик ижросини таъминлашда “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги ва “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонунларнинг тутган ўрни ва аҳамияти, Федерация ва унинг ҳудудий ташкилотлари томонидан қонунчилик ижросини таъминлашда давлат идоралари билан олиб борилаётган ўзаро ҳамкорлик ва ижтимоий шериклик, бу борада имзоланган меморандумлар, ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар ва уларнинг ижроси борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан атрофлича маълумотлар бериб ўтилди.
Тадбир давомида иштирокичларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилиб, уларнинг бу борадаги фикр-мулоҳаза ҳамда таклифлари тингланди.
Дилобар Дадахонова,
туман жамияти мутахассиси.
Post Comment