“Арзоннинг шўрваси татимайди”ми? (видеоматериал)

“Арзоннинг шўрваси татимайди”ми? (видеоматериал)

Узоқ муддат фойдаланиладиган товарларни сотиб олаётганда нималарга эътибор қаратиш керак?

Бундай товарларни сотиб олаётганда унинг сертификатини сўраб кўринг.

Сизга товардан тўғри фойдаланишни ўргатувчи қўлланмаси борми?

Бўлса, у Сиз тушунадиган тилдами?

Товарга кафолат муддатлари белгиланганми?

Олди-сотдини амалга ошириш чоғида сотувчи томонидан кафолат талонини ҳам тўлдириб берилишига эътибор қаратинг!

Унутманг! Агар узоқ муддат фойдаланиладиган товарга кафолат муддати белгиланмаган бўлса, Сиз олти ой мобайнида, товарда юзага келган нуқсонлар бўйича сотувчига эътирозларингизни билдириб, қонуний ҳуқуқларингизни рўёбга чиқара оласиз!

Олди-сотди амалга оширилганлигини тасдиқловчи касса ёки товар чекини ҳам олишни унутмаслигингизни сўраймиз.

Ҳурматли истеъмолчилар, сиз амалдаги “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 4-моддасига кўра:

(иш, хизмат) ҳақида, шунингдек, ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) ҳақида тўғри ва тўлиқ маълумот олиш;

товар (иш, хизмат)ни эркин танлаш ва унинг тегишли даражада сифатли бўлиши;

товар (иш, хизмат)нинг хавфсиз бўлиши;

ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулки учун хавфли нуқсони бўлган товар (иш, хизмат), шунингдек, ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи)нинг ғайриқонуний ҳаракати (ҳаракатсизлиги) туфайли етказилган моддий зиён, маънавий зарарнинг тўлиқ ҳажмда қопланиши;

бузилган ҳуқуқлари ёки қонун билан муҳофаза этиладиган манфаатлари ҳимоя қилинишини сўраб судга, бошқа ваколатли давлат органларига мурожаат этиш каби ҳуқуқларга эгасиз.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin