Яроқлилик (сақлаш) муддатлари ўтган маҳсулотларни реализация қилиш тақиқланади

Яроқлилик (сақлаш) муддатлари ўтган маҳсулотларни реализация қилиш тақиқланади

Бешариқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида шу туманда яшовчи Х.М.нинг унга савдо дўкони томонидан сотилган озиқ-овқат маҳсулотининг яроқлилик (сақлаш) муддати ўтган бўлиб чиққанлиги, буни у хонадонига борганида билганлиги, бундай ҳолатларни олдини олиш мақсадида тегишли чора-тадбирлар кўрилишини сўраб қилган мурожаати ўрганилди.

Маълум бўлишича, ҳар бир донаси 5 минг сўмдан бўлган, жами 3 дона “Musaffo” болалар шафтолили сирок маҳсулоти жорий йилнинг 22 июн кунида туман Деҳқон бозори ҳудудида савдо фаолиятини олиб борадиган якка тартибдаги тадбиркор И.И.га қарашли бўлган савдо дўконидан харид қилинган. Маҳсулот хонадонга келтирилиб, истеъмол учун очилиши жараёнида унинг яроқлилик (сақлаш) муддати бир ой олдин ўтиб кетганлигини аниқлаган. Шундан сўнг туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига бу борада мурожаат киритган.

Ўрганиш ишлари давомида сотувчи, ҳақиқатан ҳам, маҳсулот унинг савдо дўкони томонидан реализация қилинганлигини, маҳсулотларнинг яроқлилик (сақлаш) муддатларини доимий равишда назорат қилиб туришсада, истеъмолчи харид қилган турдаги маҳсулотни муддати ўтганлиги эътибордан четда қолганлиги, ўрганиш ишлари давомида назоратдан ўтказганларида ушбу маҳсулотдан яна 75 000 сўмлик қолдиқ қолганлигини, уларни ҳам савдодан олишганини, истеъмолчидан узр сўраши ва маҳсулотни алмаштириб беришини маълум қилиб ёзма тушунтириш тақдим қилди.

Ўрганиш якунлари билан сотувчига яроқлилик (сақлаш) муддатлари кўрсатилмаган озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш учун қабул қилиш ҳамда реализация қилиш тақиқланиши, бундай ҳолат такрорланган ҳолда унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддаси билан жарима қўлланилиши тўғрисида огоҳлантириш хати берилди.

Ҳамиджон Ахмедов,
туман жамияти раиси.

(фото сунъий интеллект ёрдамида тайрланди)

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin