Марғилонда тиббиёт ташкилотлари ходимлари билан юзма-юз мулоқотлар ташкилланмоқда

Марғилонда тиббиёт ташкилотлари ходимлари билан юзма-юз мулоқотлар ташкилланмоқда

Марғилон шаҳар Истеъмлчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан ҳам давлат тиббиёт муассасаларида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик тарғиботи, уларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш йўналишида тасдиқланган режа асосида юзма-юз мулоқот шаклидаги тарғибот тадбирлари ўтказиб борилмоқда.

Шаҳарнинг Кўп тармоқли марказий поликлиникасида ташкилланган тарғибот тадбири “Қонунчиликдаги янгиликларидан хабардор бўлинг” деб номланиб, унда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик мазмун-моҳияти, соҳага оид янгиликлар, қонун ижросини таъминлашда давлат ва нодавлат ташкилотлари ўртасидаги ижтимоий шериклик, қонунчилик ҳужжатлари ижроси устидан олиб бориладиган жамоатчилик назоратининг тутган ўрни ва аҳамияти каби масалаларда фикр-мулоҳазалар алмашилди.

Тадбир доирасида шаҳарда тиббиёт соҳаси ташкилотлари билан йўлга қўйилган ижтимоий шериклик ва ҳамкорлик алоқалари алоҳида эътироф этиб ўтилиб, тадбир иштирокчиларининг истеъмолчилик соҳасини тартибга солишга оид қонунчиликни янада ривожлантириш масалаларидаги таклифлари тингланди ҳамда саволларига жавоблар қайтарилди.

Саидхон Хапизов,
шаҳар жамияти мутахассиси.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin