Ўн миллион сўмлик музлатгич нуқсонлари сабаб бошқасига алмаштирилди

Ўн миллион сўмлик музлатгич нуқсонлари сабаб бошқасига алмаштирилди

Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида Риштон туманилик Р.П.нинг 10 000 000 сўмга харид қилган музлатгични нуқсонли чиққанлиги ва уни алмаштирилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди.

Маълум бўлишича, музлатгич шаҳардаги “Idea” савдо дўконидан харид қилиниб, ундан фойдаланиш жараёнида нуқсон аниқланган. Муаммони ўз кучи билан ҳал қила олмаган истеъмолчи Федерация ишонч телефонига мурожаат қилишга мажбур бўлган.

Амалдаги қонунчиликка кўра, истеъмолчининг асосли ҳолатларда товардаги нуқсонларни бепул бартараф этиб бериш, уни алмаштириш каби қонуний талабларини қонунда белгиланган муддатлар ичида бажарилмаслиги сотувчига нисбатан тегишли молиявий санкциялар, хусусан унинг томонидан истеъмолчига қонуний муддатлардан ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун товар баҳосининг 1 фоизи миқдорида неустойка (пеня) тўлаш мажбурниятини келтириб чиқаради. Ўрганиш ишлари давомида сотувчи билан бу борада олиб борилган музокаралар самарасини бериб, истеъмолчи томонидан нуқсонли эканлиги даъво қилинган музлатгич бошқа янгисига алмаштириб берилиб, муаммо тезкорликда бартараф этилишига эришилди.

Мансуржон Тошканов,
шаҳар жамияти мутахассиси.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin